Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари- Ҳарбий прокурор, адлия полковниги B.Qudratxodjayev ҳамда Миллий гвардия қўмондонининг ўринбосари полковник S.Mamayusupov Фарғона туманида истиқомат қилувчи Рўзибоевлар оиласи томонидан ташкил этилган "Келажак ва бахт" номли Оилавий болалар уйига ташриф буюрди.
Меҳмонлар болалар билан суҳбатлашиб, уларнинг севимли машғулотлари ва келажакдаги режалари билан қизиқдилар. Ўз навбатида болалар ҳам уларнинг ташрифидан хурсанд эканликларини билдириб, қандай таҳсил олаётганликлари, бўш вақтларида нималар билан банд бўлишлари, қайси тўгарак ва спорт машғулотларига қатнашишлари, севимли китоб ҳамда фильмлари,шунингдек,мактаб ва маҳалладаги дўстлари ҳақида сўзлаб беришди.
Ташриф якунида меҳмонлар томонидан болаларга эсдалик совғалари топширилди.