Миллий гвардия Марказий девони Бош бошқармаси бошлиғи L.Yaxshilikov бошчилигидаги Миллий гвардия Хоразм вилояти вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчи ва ходимларидан иборат ишчи гуруҳ Урганч шаҳрида истиқомат қилувчи Оилавий болалар уйига ташриф буюрди. Ташриф давомида Миллий гвардия вакиллари ота-оналар билан тўрт нафар фарзандининг Хива шаҳридаги болалар соғломлаштириш оромгоҳида қандай дам олаётгани, уйда қолган болаларнинг таътилни қай тарзда ўтказаётганлиги ҳақида суҳбатлашди. Сўнгра ҳарбийлар хонадондаги яшаш шароитлар ва ўсмир ёшдаги болажонларда қандай ўзгаришлар кузатилаётганлигини ўрганишди.
Болажонлар билан бўлган суҳбат ҳам икки томон учун жуда қизиқарли тарзда ўтди. Ўғил-қизлар ўз орзулари,қизиқишлари, ёқтирган спорт турлари ҳақида сўзлаб берди.
Тадбир якунида анъанага кўра, ташкилотчилар болажонларга эсдалик совғаларини улашди.