Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи полковник Шавкат Ўктамович Акбаров бошчилигида масъул ҳарбий хизматчилар, шаҳар ва туман Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш шўба раҳбарлари, оилалар истиқомат қилаётган ҳудудларнинг маҳалла раислари, профилактика инспекторлари, ёшлар етакчилари, хотин-қизлар фаоли вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузилди.
Ишчи гуруҳ олдига қўйилган вазифалар асосида вилоятдаги Оилавий болалар уйлари фаолияти, уйларда яратилган шароитлар, фарзандларнинг соғлиғи, хоҳиш-истаклари, келгусидаги мақсад ва вазифалари юзасидан тизимли равишда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.