Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети “Ҳарбий ватанпарварлик, маънавий-маърифий тарбия ва ёшлар билан ижтимоий ишлаш” кафедраси мутахассислари томонидан 2021 йилнинг 24 ноябрь куни Қашқадарё вилояти Қамаши тумани 4-сонли Меҳрибонлик уйида “Бола оилаларга тегишли – Меҳрибонлик уйларига эмас” мавзусида семинар тренинг ўтказилди. Тренинг долзарб мавзунинг самарали ечимига бағишланиб, профессор-ўқитувчилар томонидан тингловчиларни жараёнга фаол жалб этиш мақсадида “мини маъруза”, савол-жавоб, баҳс-мунозара ва гуруҳ иши методларидан фойдаланилди.
Семинар тренинг кўтаринки рухда ташкил этилиб, қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар ҳамда тренинг ниҳоясида ресурс материаллари юзасидан ахборот берилди.