Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети "Ҳарбий-ватанпарварлик, маънавий-маърифий тарбия ва ёшлар билан ижтимоий ишлаш" кафедраси профессори, педагогика фанлари доктори Дилноз Рўзиева томонидан “Гендер толерантлик: тенг ҳуқуқ ва имкониятлар кафолатлари” мавзусида Андижон вилояти Оилавий болалар уйлари тарбияланаётган болалар билан семинар-тренинг ўтказилди. Тренингда ўғил бола ва қиз болалар муносабатларида гендер толерантлик масалалари, ўзаро тенг ҳуқуқли муносабат ўрнатиш, ўзгаларнинг фарқли жиҳатлари, ҳуқуқларини тан олиш, босим ўтказиш, зўравонлик ва якка ҳукмронлик қилишдан воз кечиш масаларида суҳбат олиб борилди.
Ушбу толерантликни шакллантиришда болаларнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, зиддиятсиз, муроса билан ўзаро муносабатда бўлишга эришиш фазилатини шакллантириш каби методлардан фойдаланилди.