Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда эртанги кунга бўлган ишонч туйғуларини янада кучайтириш ҳамда жамиятда муносиб ўрин эгаллашларига кўмаклашиш мақсадида Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ва Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти билан ҳамкорликда "Сенинг учун фидодир жон, қалқонингмиз Ўзбекистон" шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирнинг амалий қисмида талабаларга муддатли ҳарбий хизматчилар томонидан тайёрланган қўл жанги бўйича кўргазмали чиқишлар, машғулотлардан намуналар, қизиқарли ҳарбий намойишлар ҳамда анжом-аслаҳалар ва ҳарбий техникалар кўргазмаси тақдим этилди.
Ташкил этилган тадбир талабалар ўртасида армиямиз куч қудратини тўла қонли англаш, у билан фахрланиш ҳамда юксак ватанпарварлик ҳиссини уйғотди десак муболаға бўлмайди.