"Журналист" телесериалидаги бош роли орқали кўпчиликнинг севимли актёрига айланган Шаҳзод Султонов ҳозир сафарбарлик чақирув резервида ҳарбий хизматни ўтамоқда. Актёр яқинлашиб келаётган Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Чирчиқ шаҳридаги 14-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан учрашди.
Учрашув "Миллий армиямиз-Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам қалқонидир!" шиори остида ўтказилиб, суҳбат давомида Шаҳзод хизматни қандай ўтаётгани, армияда нималарни ўргангани ва ҳарбий хизмат ҳар бир инсоннинг муқаддас бурчи эканлигини алоҳида таъкидлади.
Албатта, ўғил-қизлар ҳам ўз навбатида меҳмоннинг актёрлик карьераси тўғрисидаги саволларига батафсил жавоблар олишди