Фарғона вилоятида истиқомат қилувчи Оилавий болалар уйи фарзандлари болалар соғломлаштириш оромгоҳларига жўнаб кетишни сабрсизлик билан кутаётганликларини шундай изоҳладилар.Йўлга чиқишдан бир неча кун олдин Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчи ва ходимлари оромгоҳга кетаётган ог
ил-қизлардан хабар олишди.
Болажонлар билан болган суҳбат давомида сузиш ҳавзаларида чо
милиш қоидалари, қуёш нурларидан сақланиш, ўзини ёмон ҳис қилганда кимга мурожаат қилиш кераклиги тушунтирилди.
Оромгоҳга жонаш куни ходимлар болажонларни кузатиб қо
йиш учун учун уларнинг хонадонларига ташриф буюрди.
Эндиликда болалар ёзнинг иссиқ кунларини тоза ва салқин ҳаволи оромгоҳларда ўтказиб, мазмунли ҳордиқ чиқаришади. Шунингдек, янги дўстлар билан танишиб, катта таассуротлар билан уйларига қайтишади. Бундан болажонлар ва уларнинг ота-оналари жуда мамнун.