Учрашув давомида ёш авлод қалбида ватанпарварлик, жасорат ва фидойилик каби юксак инсоний фазилатларни шакллантириш, уларнинг билим ва дунёқарашини кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбир иштирокчилари билан бўлган мулоқотда бугунги кунда юртимизда ёшларга яратилаётган имкониятлар, уларнинг жамиятдаги ўрни ва масъулияти, шунингдек, Ватанга садоқат, миллий ғурур ва юксак маънавият руҳида тарбиялашнинг долзарб аҳамияти ҳақида сўз юритилди.
Бундай учрашувлар ёшларнинг онгини юксалтириш, уларни ҳар томонлама етук, масъулиятли ва фидойи этиб тарбиялашда муҳим ўрин тутади.