"Ўзбекистонда ўз оиласидан айрилган болаларни қандай тарбиялашмоқда",- деган савол барчани қизиқтирса керак.
Ўзбекистонликлар бир вақтнинг ўзида бир нечта болаларни ўз қарамоғига олган ҳолда, оилавий болалар уйларини ташкил этмоқда.
Бу орқали эса мамлакатда кўплаб болалар ўз оилаларига эга бўлмоқда. Анъанавий болалар уйлари эса тугатилмоқда, хусусан, Ўзбекистонда 13 та Меҳрибонлик уйлари, 4 та шаҳарча ва 2 та “гўдаклар уйи” ўз фаолиятини тўхтатди.
Оилавий болалар уйларини ташкил этаётган одамларга нима туртки бермоқда – улар бу ҳақда видео орқали маълумот берадилар.
Манба: sputnikuzbekistan