Баҳорнинг илк байрами - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан "Тўмарис издошлари" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Танловда Миллий гвардиянинг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчи ва ходимлари қаторида Оилавий болалар уйи қизалоғи ҳам иштирок этди.
Тадбир Сирдарё вилояти Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилди.
Бир-биридан қизиқарли ва етарлича мураккаб еттита синовлардан иборат бўлган кўрик-танлов якунларига кўра, Оилавий болалар уйи қизалоғи С. Абдужабборова 3 - ўринни, кичик сержант О. Эшонкулова 2 - ўринни эгаллаган бўлса, лейтенант О. Маматқулова ғолиб деб топилиб кўрик-танловнинг республика босқичига йўлланмани ютиб олди.
Тадбир якунида иштирокчиларга диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.