Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан юрт осойишталигини таъминлаш ва ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томондан етук бўлиб камолга етиши йўлида олиб бораётган чора-тадбирлар қаторида мактабларда ҳарбий ватанпарварликка асосланган Миллий гвардия синфлари ташкил этилиши алоҳида диққатга сазовор ишлардан биридир.
Сирдарё вилояти Мирзобод туманида жойлашган 10-умумтаълим мактабида "Ёш гвардиячилар" синфи ташкил этилди ва бу орқали эгнида ҳарбий либос кийишни орзу қилаётган, ватанга содиқ фарзанд бўлиб, уни ҳимоя қилишга ҳозирдан шай турган ўғил-қизларимиз учун мустаҳкам пойдевор яратилди.
Шу муносабат билан ташкилланган тадбирда Гулистон ҳарбий прокуратураси, Миллий Гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси, вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси вакиллари иштирок этдилар.