Вояга етмаганлар томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши бир оила учунгина эмас, айни пайтда жамият учун ҳам зарар. Ўсмирнинг жамият ахлоқий мезонлари талабларига жавоб берадиган даражада тарбия олмаганлиги унинг жиноий хатти-ҳаракатлар содир этишига олиб келади.
Юртимизда вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш орқали уларнинг ҳар жиҳатдан соғлом ва баркамол, жамият тараққиётига муносиб ҳисса қўшадиган инсонлар бўлиб камол топишига доимий эътибор қаратилмоқда.
Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси психологлари томонидан ҳам юқорида келтирилган мавзу юзасидан комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, психологлар томонидан вилоят ИИБ га қарашли Ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бош бошқармаси вояга етмаганлар реабилитация марказига ташриф буюрилиб, уларнинг ҳолидан хабар олинди. Тадбир давомида тизимнинг тажрибали психологлари ёшлар билан ижтимоий-ҳуқуқий масалаларда жамоавий ҳамда индивидуал суҳбат қуриб, уларнинг ҳаётга бўлган қизиқишини янада оширишда ўзларининг беминнат ҳиссаларини қўшди.