Куни кеча Термиз туманидаги Қорабайир отлари маҳорат мактаби ҳудудида Оилавий болалар уйи тарбияланувчилари иштирокида спортнинг камондан отиш тури бўйича навбатдаги маҳорат дарси ташкил этилди.
Унда дастлаб ўғил-қизларга камон ҳақида тушунча берилиб, ундан фойдаланиш техникаси, мўлжалга олиш тартиблари, хавфсизлик қоидалари тўғрисида батафсил маълумотлар берилди. Амалий тарзда ёшлар камондан отиб кўриб, ўз мерганлик қобилиятларини синовдан ўтказдилар. Бу эса уларда катта таассурот қолдирди.