Бугун Янги Наманган тумани ҳудудида жойлашган 26-сонли меҳрибонлик уйида Ички ишлар вазири соврини учун “Соғлом ва баркамол оила” шиори остида спорт мусобақалари ва китобхонлик беллашуви ўтказилди.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси, Маданият бошқармаси ҳамда Туризм ва спорт бошқармаси билан ҳамкорликда бўлиб ўтган тадбирда 3-секторларда яшовчи оилалар қатнашишди.
Тадбир давомида “Энг яхши соғлом ва баркамол оила” спорт мусобақаларида “Стол тенниси”, “Қувноқ стартлар”, «Шашка», «Шахмат» ва «Бадминтон» спорт ўйинлари бўйича оилалар куч синашишди.
“Энг яхши маънавий етук оила” китобхонлик беллашувида эса “Энг яхши китобхон оила”, “Ёш китобхон”, “Мен севган асар қаҳрамони”, “Баҳру байт” тез айтиш, “Темур тузуклари билимдони” каби йўналишларда билимларини синовдан ўтказишди.
Ғолиб бўлган оилалар вилоят босқичига йўлланма олиш билан биргаликда ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан ҳам тақдирланишди.