Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети "Ҳарбий ватанпарварлик, маънавий-маърифий тарбия ва ёшлар билан ижтимоий ишлаш" кафедраси мутахассислари томонидан жорий йилнинг 21 декабрь куни Самарқанд шаҳридаги 1-сонли Меҳрибонлик уйида малака ошириш курси тингловчиларга учун “Соғлом турмуш тарзи” мавзусида семинар тренинг ўтказилди. Семинар тренингни Меҳрибонлик уйи раҳбари биринчи ўринбосари майор Ж.Эгамбердиев кириш сўзи билан очиб берди.
Тренингда профессор-ўқитувчилар томонидан тингловчиларни жараёнга фаол жалб этиш мақсадида, савол-жавоб, баҳс-мунозара, "Мен соғлом булишим учун... " гуруҳ иши методларидан фойдаланилди. Семинар тренинг кўтаринки рухда ташкил этилиб, қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.