Куни кеча A.P.Xlebushkina номидаги 22-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетининг профессор ўқитувчилари ва мураббийлари иштирокида буюк саркарда Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 687 йиллиги муносабати билан бадиий кеча бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда тарбияланувчилар ва устоз мураббийлар Соҳибқирон бобомизнинг ҳаёти,жанг санъати ва жаҳонда тутган ўрни тўғрисида батафсил маълумотларга эга бўлишди.
Тадбир сўнгида Темур тузукларини ёд олган тарбияланувчиларга ва фаол иштирокчиларга китоблар жамланмаси ҳамда эсдалик совғалари топширилди.