Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўмондонининг ўринбосари полковник С.Мамаюсупов раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқларнинг ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 20 январь куни Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчиси майор У.Турғунов томонидан Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган Оилавий болалар уйларининг фарзандларини ҳудудий оилавий поликлиникаларда чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказиш ишлари олиб борилди. Тиббиёт соҳаси ходимлари фарзандларнинг соғлиғи учун ўзларининг кўмакларини аямасдан, амалий ёрдамларини кўрсатди. Амалга оширилган бундай эзгу ишлардан фарзандлар ҳам ўз миннатдорчиликларини билдиришди.