Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ва вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда вилоятда ташкил этилган Оилавий болалар уйи фарзандлари учун Гулистон шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникада чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди. Тиббий кўрик давомида болажонлар барча мутахассис шифокорлар кўригидан ўтказилиб, мавжуд бўлган касалликлар бўйича даволаш чоралари кўрилди.