Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармаси томонидан ёш авлод саломатлигини муҳофаза қилишга қаратилган амалий тадбирлар изчил давом эттирилмоқда.
Шу доирада вилоятиаги Оилавий уйлар фарзандлари учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди. Кўрик давомида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг малакали шифокорлари болалар ва ота-оналарга соғлом турмуш тарзи, касалликларнинг олдини олиш ҳамда шахсий гигиена қоидаларига риоя этиш бўйича батафсил тушунтиришлар бердилар.
Мазкур ташаббус соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, жамиятда ижтимоий масъулиятни ошириш, шунингдек меҳр-оқибат ва ғамхўрлик ғояларини мустаҳкамлаш йўлидаги эзгу ишларнинг амалий ифодасидир.