Республикамиз бўйлаб соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, жисмоний соғлом ва маънавий бой, интеллектуал салоҳиятли ёш авлодни тарбиялаш борасида бир қанча ислоҳотли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 21 январь куни Давлатовлар оиласининг фарзандлари Шаҳар болалар диагностика марказида бош шифокор назорати остида тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилди. Аниқланган муаммолар юзасидан уй шароитида амалга ошириладиган керакли муолажалар бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди ва болажонларга соғлом турмуш тарзи ҳамда уни тўғри шакллантириш мавзулари бўйича тиббий маслаҳатлар берилди.