Хусусан, текширувлар испаниялик офтальмолог доктор Carmen Villalobos Rodriguez, аудиолог-вестибулолог Наргиза Абдуллаевна Каримова ҳамда Самарқанд Давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси жарроҳлик марказининг тажрибали стоматологлари томонидан олиб борилди.
Офтальмолог, лор, стоматолог текширувдан ўтиш имконияти «MESCA» жамғармаси томонидан тақдим этилди. 2021-йил сўнггида ташкил этилган Жамғарманинг бош мақсади Марказий Осиё фуқароларининг сифатли тиббий хизматлардан фойдаланишини таъминлаш ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига алоҳида эътибор қаратишдан иборатдир.