Жорий йилнинг 18 август куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва “SOS-Ўзбекистон Болалар маҳаллалари” уюшмаси ўртасида ҳамкорлик алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида меморандум имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Миллий гвардия қўмондони ўринбосари, полковник С.Мамаюсупов, уюшма директори Г.Абидова ҳамда бошқа бир қатор масъул ходимлар иштирок этди ва тадбир аввалида қатнашчиларга Миллий гвардия тизимида яратилган янги бошқарма ва унга бўйсунувчи бўлинма раҳбарлари таништириб ўтилди.
Суҳбат давомида томонлар келгусида ҳамкорликдаги тизимли ишларни амалга ошириш режалари тўғрисида келишиб олди.
Мазкур меморандум Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини оилавий муҳитда вояга етишларини ҳамда бу борада жорий қилинган янги тизим бўйича ишларни жадаллаштиришга қаратилади.