Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Юнисефнинг Ўзбекистондаги вакили иштирокида Сурхондарё вилоятида учрашув бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, етим ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларни ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилган ишлар натижалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, ҳуқуқбузарлик ва зўравонликнинг олдини олиш борасидаги саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш зарурлиги таъкидланиб, Болаларни ҳимоя қилиш сектори минтақавий бўлинмалари, Миллий гвардия бошқармаси, бошқа тузилмалар ва бўлимларда етим ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш, Оилавий болалар уйларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилган ишлар натижалари муҳокама қилинди.
Тадбир якунида иштирокчиларнинг таклиф ва фикр-мулоҳазалари қабул қилиниб, вазифалар белгиланди.