Яқинда Миллий гвардиянинг Жиззах вилояти бўйича бошқармаси 29-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун болаларни ҳаёт фаолиятининг хавфсизлиги асосларига ўргатишга қаратилган машғулот ўтказилди. Машғулотларга вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси мутахассислари таклиф этилди.
Дастлаб ўқил ва қизларга ёнғин келиб чиқиши сабаблари, нима учун баъзи буюм ва моддалар тез ёнувчи ёки портлаш хавфи юқори эканлиги, носоз газ ва электр жиҳозлари нима учун хавфли эканлиги ҳақида сўзлаб берилди.
Кейин болалар ҳовлига таклиф қилиниб, у ерга олиб келинган махсус техника ва бирламчи ёнғин ўчириш воситалари кўргазмаси ўтказилди. Кўргазмада тарбияланувчиларга ўт ўчириш мосламасидан тўғри фойдаланиш, ўт ўчириш автомашинасининг ишлаши ҳамда ўт ўчирувчиларнинг ҳимоя кийимлари нимадан иборат эканлиги намойиш этилди.
Болалар мутахассислар сўзларини катта иштиёқ билан тинглаб, кўргазма экспонатларини катта қизиқиш билан томоша қилдилар ҳамда машғулотлар якунида Фавқулодда вазиятлар бошқармаси мутахассисларидан тез-тез келиб туришларини илтимос қилдилар.