Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси психологлари томонидан фарзандларнинг психологик ҳолатини ўрганиш мақсадида, "Саидовлар"," Сатторовлар" хонадонига ташрифлар амалга оширилиб, уларнинг айни таътил кунларидаги бўш вақтларини мазмунли ўтказаётганликлари, психологик ишларни узвий давомийлиги, шунингдек, болаларнинг ўз тенгқурлари билан муомаласи хусусиятини ўрганиш, уларнинг этноқиёфаси ва этномаданияти хусусиятини инобатга олган ҳолда психофизиологик методикаларни муайян шароитга мослаштириш бўйича суҳбатлар амалга оширилди.
Учрашувлар давомида, болаларни яшаш шарт-шароитлари, ота-она, бобо-буви ва ўзининг фарзандлари ўртасидаги муносабатлар, фарзандларнинг оилага мослашув жараёнлари ўрганилди.
Ташриф давомида, ота-оналарга фарзандларининг қизиқишлари бўйича тўгаракларга жалб қилиши, тарбияланувчиларнинг темперамент ва характер хусусиятлари бўйича психологик тавсиялар берилди.