Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида жойлашган "Ёш кимёгар" болалар соғломлаштириш оромгоҳида Қамаши туманида истиқомат қилувчи Гулсара Обидовна ва Тўлқин Абдихалилович оиласининг фарзандлари дам олмоқда. Куни кеча мазкур лагерда "Олти тарвуз"спектаклининг премьераси ўтказилиб,у ўзбек халқ эртаги асосида саҳналаштирилди.
Шуни таъкидлаш жоизки, Миллий гвардия Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси вакиллари томонидан болаларга сценарий ёзишда ва ролларни ўрганишда амалий ёрдам берилди.
Асосий ролни Шамширбек ижро этди, у октябрь ойида 5 ёшга тўлади.
Ёш бўлишига қарамасдан Шамширбек бу ролни жуда яхши бажарди ва шу қадар ишонарли ижро этдики, у барча томошабинларнинг – катталар ва болаларнинг олқишига сазовор бўлди.
Айтганча, спектаклдаги барча ролларни лагерда дам олаётган болалар ижро этишди.