Миллий гвардия Тошкент шаҳри бошқармасининг ҳарбий қисмида пойтахтимиздаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Ёш гвардиячилар” ҳарбий-спорт мусобақасининг шаҳар босқичи ўз ниҳоясига етди.
Мазкур мусобақа Ёшлар ишлари агентлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда 9–11-синф ўқувчиларидан тузилган 12 та жамоа иштирок этди.
???? та шарт бўйича тўпланган баллар натижасига кўра:
???? 3-ўрин — Юнусобод тумани, 58-мактаб жамоаси
???? 2-ўрин — Учтепа тумани, 295-мактаб жамоаси
???? 1-ўрин — Чилонзор тумани, 168-мактаб жамоаси
Ғолиб ва совриндор жамоаларга диплом, медаль ва қимматбаҳо совғалар топширилди. ????????