Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси ташаббуси билан Тошкент шаҳридаги 22-сонли Меҳрибонлик уйига бу ерда яратилган тикувчилик, тикувчилик ва кийимларни моделлаштириш тўгараги учун 14 та тикув машинаси келтирилди. Мазкур тўгаракда кичкина тикувчилик устахонаси мавжуд бўлиб, бу ерда таҳсил олаётган 30 нафар қизлар аёллар ва эркаклар кийимлари, кўрпа-тўшак, сочиқларни кесиш, моделлаштириш ва тикишни ўрганмоқда.
Тўгаракдаги машғулотлар ҳам таълим муассасаси тарбияланувчиларини мустақил ҳаётга тайёрлаш ишларининг бир қисмидир. Айрим қизлар учун эса тўгаракда эгалланган билим ва кўникмалар касбий фаолиятига қўйилган илк қадам бўлиб, бу келажакда ўз тадбиркорлик ишларини бошлаш имконини беради.