22-сонли Меҳрибонлик уйига Тошкент давлат педагогика университети Амалий психология кафедраси талабалари ҳамда Жамоат хавфсизлиги университетининг профессор ўқитувчилари ташриф буюрди.
Ташриф давомида меҳмонлар томонидан "Эртанги кунга ишонч - ёрқин келажак" мавзусида психологик тренинг ва турли интерактив машғулотлар ўтказилди.
Болажонларнинг шодон кулгуларидан, машғулотларга бўлган иштиёқидан маълумки,бу каби тренинглар уларга манзур бўлиб, ўзларини қийнаб келаётган муаммоларининг ечимини топишга яқиндан кўмак бермоқда.