Беҳбудов ва Саидовлар оиласи фарзандларининг қувончи чексиз. Болажонлар байрамларни, ўйин-кулгиларни, совғаларни яхши кўради ва улар ҳам байрамларга ўзгача тайёрланишади. Айниқса, миллий байрамлар, турли саёҳатлар ва оила даврасидаги кечки овқатлар таълим муассасаларида ўсган ўғил-қизлар учун жуда қадрлидир.
Болажонлар анъанавий байрам таомларини тайёрлашда иштирок этишларини эшитиб беҳад қувонишди. Сумалак пишириш жараёнида ўғил-қизлар бувижонларидан қадимий ривоятларни тинглаб, ўзлари учун тегишли хулосалар чиқарди.