Айни пайтда Сурхондарё вилоятида 497 нафар ўғил-қизлар "Меҳр дафтари"га киритилган.
Бугун ҳам ана шундай хайрли ишларни давом эттирган ҳолда "Меҳр дафтари"га киритилган 41 нафар йигит-қизларга 41 дона ноутбук топширилди.
Ёш авлоднинг бандлигини таъминлаш ва доимий даромад манбаига эга бўлишлари учун тақдим этилган мазкур қурилмалар Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси, вилоят ҳокимлиги ҳамда Халқ таълими бошқармаси масъуллари иштирокида топширилди.