Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси мутахассис психологлари томонидан Валиевлар хонадони фарзандлари таҳсил олаётган умум таълим мактабда психопрофилактика ишлар олиб борилди.
Тадбир давомида ўқувчи ёшлар билан якка ва жамоавий тарзда суҳбатлар ўтказилди.
Суҳбат мавзуси ҳозирги кунда ўсмир ёшлар орасида кўп кузатилаётган организмнинг соматик ва руҳий ҳолатини чуқур ўзгаришига сабаб бўлиб, кучли қарамликни келтириб чиқарувчи ва охирида инсонни таназзулига олиб келувчи гиёҳвандлик, наркомания, табиий ва синтетик заҳарли моддалар бўлди. Тадбир якунига қадар мазкур мавзу бўйича ҳаётий мисоллар билан тушунтириш ишлари олиб борилди.