Гулистон шаҳрида туғилган Рустам ва Наил Бектемировлар Болалар шаҳарчасида катта бўлишган. Улар балоғатга етгач, таълим муассасасини тарк этиб мустақил ҳаёт бошлаш вақти келганида, ака-уканинг йўллари айрилди.
Рустам Тошкентга кетиб ижарада яшай бошлаган ва 2019 йилда турмуш қуриб, бугунги кунда турмуш ўртоғи билан ўғил фарзанд катта қилмоқда. Наил эса Гулистонда қолди. Наилнинг орзуси оила қургач рафиқаси билан яшаш, тотув оила масканига айлантириш мумкин бўлган шахсий уйга эга бўлиш.
Наил Миллий гвардия сафларида муддатли ҳарбий хизматни адо этиш чоғида, айниқса, оилага эҳтиёж сезди. Бу ерда у биродарлик ва ўзаро ёрдам нимани англатишини тушунди. Муддатли ҳарбий хизматни ўтаб қайтгач, бироз вақт ўтди ва йигитга уй-жойга эҳтиёжи бўлган таълим муассасасининг собиқ тарбияланувчиси сифатида “Меҳр дафтари” электрон платформасига киритилди ва унга хонадон ажратилди.
Хонадон калитини тантанали топшириш маросимида ҳокимлик ва Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси вакиллари қатнашди ва янги хонадонга кўчиб ўтиши муносабати билан табрикладилар. Хонадонда зарур маиший техника, мебеллар мавжуд. Бир сўз билан айтганда, Наил энди янги ҳаёт бошлаш учун барча имкониятларга эга.