Фарғона вилояти Фурқат туманидаги икки оила – "Мурғак қалб" ва "Меҳрибон қалб"да бугун катта хурсандчилик : уларнинг қизлари Тамила Aбдумаликова ва Гулзодахон Жўраева биринчи синфга қадам қўйди!
Туманда жойлашган 22-сонли мактабда қизларни биринчи устози илиқ кутиб олди. Тамила ва Гулзодахон синфдошлари билан биргаликда Президент совғаларини хурсандчилик билан кўздан кечирди. Улар ҳали ёш бўлсалар-да, давлат томонидан кўрсатилаётган ғамхўрликни аллақачон англаб етган.
Қизалоқларнинг олий мақсади келажакда ўз билимлари билан Ватанимиз равнақига хизмат қилишдир.