Данғара туманида жойлашган 1-сонли ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб-интернатида "Миллий армиямиз – Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам қалқонидир!" шиори остида ҳарбий ватанпарварлик тадбири ўтказилди. Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ташаббуси билан ўтказилган бу галги тадбир дастлаб ўқувчи ёшлар билан очиқ мулоқот шаклида давра суҳбати билан бошланди. Меҳмонлар Ватанни юксакка кўтармоқ учун инсонга фақат билимнинг ўзигина эмас, юртга муҳаббат туйғуси ҳам керак бўлиши лозимлигини алоҳида таъкидлашди. Ўқувчи ёшлар ҳам ҳарбий либос кийган акаларини кузатиб ҳарбийликка ҳаваслари ортганини яширмадилар. Сўнгра ўқувчиларга ҳарбий хизмат фаолияти, жамоат тартибини сақлашда қўлланиладиган махсус воситалар ҳамда қурол-аслаҳалар тўғрисида маълумотлар берилди.