Навоий вилоятида етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминланганлиги юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди
Жорий йилнинг 27 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси, сенатор Б.Сайфуллаев, Навоий вилояти ҳокимлиги вакиллари ҳамда Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармаси раҳбарияти билан ҳамкорликда вилоятдаги 91 нафар меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ва “Оилавий болалар уйлари”нинг уй-жой билан таъминланганлиги ҳолати юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш давомида вилоятнинг Кармана, Томди, Зарафшон ва Учқудуқ туманларидаги Оилавий болалар уйи ва меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари хонадонига борилиб, уларнинг яшаш шароити билан яқиндан танишилдилар ҳамда мавжуд муаммолари ўрганилдилар. Шундан сўнг оилавий болалар уйлари тарбияланувчилари бўш вақтларини мазмунли ташкил этишда тўгаракларда каштачилик, қўл ишларини намойиш этишди, Бундай намойишлар ташриф буюрганларнинг алоҳида эътиборини тортди.
Ташрифнинг сўнги кунида Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан ташкиллаштирилган спортнинг “Мини футбол” тури бўйича мусобақаси барча иштирокчиларни ўз маҳоратларини намойиш этишига имкон яратди.
Тадбир мусобақаси қизиқарли ва қувончли лаҳзаларга бой бўлди.