Жорий йилнинг 27 март куни 22-сонли Меҳрибонлик уйига Тошкент Ахборот технологиялари университети профессор ўқитувчи ва талабалари ўзларининг "Наврўз шукуҳи" номли адабий-бадиий кеча ўтказиш учун ташриф буюришди. Тадбир давомида талабалар томонидан ажойиб куй- қўшиқлар ижро этилди. Кеча сўнгида фаол қатнашган тарбияланувчиларга тадбир ташкилотчилари томонидан қизиқарли китоблар совға қилинди.