Миллий гвардия ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини февраль ойи мобайнида тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилиши юзасидан белгилаб олинган чора-тадбирлар ижроси амалга оширилмоқда.
Хусусан куни кеча Тошкент вилояти Бўка туманидаги 15-сонли ва Чирчиқ шаҳридаги 14-сонли Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари Тошкент стоматология институтининг малакали тиш шифокорлари томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.
Шу куннинг ўзида 100 га яқин болажонлар стоматолог кўригидан ўтказилиб, дастлабки текширувлардан кейин аниқланган 20 нафар тарбияланувчиларга тиббий хизмат кўрсатиш ишлари бошлаб юборилди
Муолажанинг босқичми-босқич амалга оширилишига ва шифокор кўригида бўлиш заруриятига қараб даволаниш муддати Институт ва Миллий гвардия масъуллари томонидан ўзаро келишиб олинди.