Давлатимиз Раҳбарининг 2022 йил йилнинг 4 август кунидаги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида бир қатор амалий ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 17-18 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент вилояти бўйича ҳамда Соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Чирчиқ ҳарбий прокуратураси ҳамкорлигида вилоятда ташкил этилган 11 та Оилавий болалар уйларидан 61 нафар ҳамда 14-сонли Меҳрибонлик уйидаги 49 нафар тарбияланувчилар вилоят Болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.