Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш ҳамда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда. Шу муносабат билан, Тошкент шаҳридаги 22 ва 30-сонли Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ҳам ҳашарда фаол иштирок этишмоқда.