Хабарингиз бор, Миллий гвардия масъул ходимлари ва мутахассис психологлари Меҳрибонлик уйларига бириктирилган бўлиб, улар тарбияланувчиларни мустақил ва комил инсон бўлиб етишиши йўлида бир қатор мақсадли ишларни амалга ошириб келмоқда.
Хусусан, 1 февраль куни 30-сонли Меҳрибонлик уйида Миллий гвардия Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси тасарруфидаги ҳарбий қисм офицер-психологи томонидан тарбияланувчи ўғил болаларнинг нутқини, фикрлаш доирасини, тасаввурини кенгайтириш, мустақил фикрлаш, баҳо бериш ва таҳлил қилиш каби қобилиятларини ривожлантириш, қолаверса гуруҳда ўзаро бирдамлик, коллектив билан ҳамкорликда ишлаш, ўзининг индивидуаллик хислатларини билиш, кўникмаларини шакллантиришга қаратилган “Маслаҳат орқали расм чизиш”, “Индивидуалликни англашни ўрганамиз”, “Бу кимлигини топ”, “Лифтдаги эпизод” деб номланган шахсий ривожлантирувчи психологик машғулотлар ўтказилди.