Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлик университети "Ҳарбий-ватанпарварлик, маънавий-маърифий тарбия ва ёшлар билан ижтимоий ишлаш" кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан Андижон вилоятида жойлашган "Мусаффо қалблар макони" номли Оилавий болалар уйига ташриф буюрилди. У ерда 6 нафар тарбияга олинган болаларни яшаш шарт-шароитлари, ота-она, буви-бува ва ўзининг 3 нафар фарзандлари ўртасидаги муносабатлар, фарзандларнинг оилага мослашув жараёнлари ўрганилди.
Ташриф давомида кафедра профессор-ўқитувчилар томонидан ота-онага, фарзандларининг қизиқишлари бўйича тўгаракларга жалб қилиши, тарбияланувчиларнинг темперамент ва характер хусусиятлари бўйича педагогик ҳамда психологик тавсиялар берилди.