Россиянинг Тольятти шаҳрида анъанавий “Халқаро болалар гандбол фестивали” ташкил этилди. Мазкур мусобақада ўзбекистонлик гандбол жамоалари ҳам муносиб иштирок этдилар. Қизғин ва муросасиз кечган баҳсларда Сурхондарё вилояти жамоаси фахрли 3-ўринни қўлга киритдилар. Жамоа таркибида эса Термиз шаҳридаги Муҳаббат Халикова хонадонида истиқомат қилаётган Сардор Амонов ҳам бор. У мазкур спорт тури билан болалигидан шуғулланиб келади. Мақсади эса катта чемпион бўлиш ва бу йўлда ўз устида ишламоқда.