Пойтахтимизнинг Яшнобод туманида жойлашган 30 сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларнинг қишки таътил вақтларни мазмунли ўтказиш, болаларнинг фикрлаш,дунёқарашларини янада кенгайтириш мақсадида кўрик танлов ташкил этилди. Йигит-қизлар мазкур даргоҳда олаётган билимларини намойиш этиб, тарих,адабиёт ва шеърият йўналишларида ўзаро баҳслашишди. Наср ва назмда турли монологлар тайёрлашди. Айниқса Ватан тароватини тараннум этувчи шеърлар йиғилганлар кўнглидан ўрин олди. Мазкур даргоҳ тарбияланувилари орасида истеъдодли ёшлар жуда кўп. Кимдир ашула айтса яна биров шўх рақсларга тушади. Танлов шартларидан яна бири қўғирчоқни юргаклаш бўлиб бу шарт орқали қизалоқларни ёшлигиданоқ оналик каби масъулиятли вазифани англашларига кўмаклашишдан иборат. Қизиқарли беллашув якунида мағлублар бўлмади. Болаларнинг биргаликда тайёрлаган саҳна кўринишлари ва фаоллиги ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилиб уларга эсдалик совғалари улашилди.