Ёшларнинг маънан етук бўлиб шаклланишида билим ва кўникмалар сув ҳамда ҳаводек зарурдир. Ҳар бир ёш ўз халқи тарихини билиши, ўрганиши ва ўзга халқлар ўтмиши ва маданиятига ҳурмат кўзи билан қараши лозим. Тарихнинг энг муҳим аҳамияти – у ўтмишимиздан сабоқ бериб, умуминсоний қадриятлар ва юксак маънавият тимсолида бунёдкорлик ва эзгуликка қараб интилишни, ҳеч қачон ёвузлик билан мақсадга эришиб бўлмасликни, ҳар қандай вазиятда ҳам тарихий ҳақиқат билан ёндашишни ўргатади. Бу борада юртимизда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, куни кеча шу муносабат билан Фарғона вилояти Қўштепа туманида истиқомат қилувчи Зокировлар оиласи фарзандларининг тарихий обидалар ва табаррук қадамжоларга саёҳати ташкил этилди.
Саёҳат давомида болажонлар Худоёрхон ўрдаси, музейи ҳамда мавжуд экспонатлар билан яқиндан танишиб, Қўқон хонлиги тарихи тўғрисида янада кўпроқ маълумотларга эга бўлишди.