Фарғона вилояти Фурқат туманида ташкил этилган “Меҳрибон қалб” номли оилавий болалар уйи тарбияланувчиларининг дам олиш кунларини мазмунли ўтказиш шунингдек, уларнинг тарихий жойлар билан таништириш мақсадида Фарғона вилояти Бешариқ туманида жойлашган “Уммат ота” зиёратгоҳига ташриф буюрилди.
Саёҳат давомида болалар муқаддас ҳисобланган ушбу қадамжонинг тарихий келиб чиқиши, улуғ авлиёнинг мухташам мақбараси билан яқиндан танишди.
Қир-адирларга илк маротаба ташриф буюрган болажонлар тоғ кийиги каби ўйнаб кулишиб, табиат қўйнида баландликларни мириқиб томоша қилишди.
Саёхат ёшларнинг қалбига руҳий енгиллик, кўтаринки кайфият бахш этди.