Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси масъуллари томонидан вилоят ҳудудидаги Оилавий уйлар фарзандлари учун мазмунли саёҳат ташкил этилди.
Саёҳат давомида болажонлар Ҳаким ат-Термизий мақбараси, вилоят тарихий музейи ҳамда «Ватанпарвар» боғига ташриф буюриб, аждодларимиз мероси, халқимизнинг бой тарихи ва мардлик анъаналари билан яқиндан танишдилар.
Мазкур тадбир ёшларнинг кузги таътилларини мазмунли ўтказиш, уларда ватанпарварлик ва миллий ғурур туйғуларини кучайтириш, фидойилик ва эзгулик руҳида тарбиялашга хизмат қилади.