Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчи ва ходимларининг оила аъзолари ва Оилавий болалар уйлари фарзандларининг дам олиш кунларини мазмунли ташкил этиш мақсадида Чортоқ туманида жойлашган Султон Увайс Қараний мажмуасига экскурсия ташкил этилди.
Тарихшуносларнинг фикрига кўра Увайс ибн Амир Ал-Қараний Ислом ва сўфийликда жуда ҳурматли шахс. У Муҳаммад С. А. В. даврида яшаган. Бутун ҳаёти давомида авлиё кўп саёҳат қилган ва Исломни тарғиб қилиш билан шуғулланган. Увайс Қаранийнинг ҳаёти ва ҳатто ўлими кўплаб афсоналарни келтириб чиқарган. Сиффин жангида Қараний вафот этади ва уни 7 султондан ким кўмишга ҳақли эканлигини ҳал қила олишмайди. Ҳар бир султон тобут тайёрлайди ва авлиё уларнинг ҳар бирида эканлигига ишонади.