Эртанги кунимиз эгалари бўлмиш ўсиб келаётган ёш авлодни ватанга муҳаббат, садоқат, миллий анъаналарга ҳурмат рухида тарбиялаш ҳамда уларда миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини шакиллантириш орқалигина ҳам жисмонан ҳам маънан етук, ёт ғояларга қарши кучли ғоявий имунитетга эга бўлган ватанпарвар авлодни тарбиялаш мумкинлиги бугун ҳеч биримизга сир эмас.
Шу мақсадда Наманган шаҳар Қўриқлаш бўлими ходимлари томонидан Наманган шаҳар 1-сонли давлат ихтисослашган умумтаълим мактаби ўқувчилари учун Тўрақўрғон туманида жойлашган Ахсикент очиқ осмон остидаги музейига саёҳат ташкил этилди. Саёҳат давомида ўқувчи ёшларга Ахсикент ёдгорлиги тарихи ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Бу эса ўз навбатида болажонларда ўзлари яшаб турган худуд нақадар кўхна эканлиги ва у ердаги топилмаларни кўриш орқали аждодлари нақадар заковатли инсонлар бўлганлигини англаш ва ўз тарихи билан фахр ва ғурур туюшларига туртки бўлди.